Қозоғистонда маҳкумларнинг қариндошлари посилкаларни онлайн юборишлари мумкин

NUR-SULTAN. Кazinform - Маҳкумларнинг қариндошлари посилкаларни онлайн юборишлари мумкин, дея хабар беради Kazinform Polisia.kzга таяниб.
None
None

Қариндошлар Қозоғистондаги 46 та жазони ижро этиш муассасасига посилка жўнатишлари мумкин, улардан бештаси маҳкумлар ва қамоққа олинганлар учун электрон терминаллар билан жиҳозланган. У 2019 йилда «Cоnveх» МЧЖ ва Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш тизими қўмитасининг қўшма дастури доирасида ишга туширилган. Лойиҳа амалдаги қонунчиликка, жумладан, жазони ижро этиш муассасаларида рухсат этилган ашёлар ва озиқ-овқатлар рўйхатига асосланади.

Шундай қилиб, фуқаролар маҳсулотнинг яроқлилигидан қўрқмасдан танлашлари мумкин. Дўкон озиқ-овқат ва зарурий буюмларни йиғиш учун бевосита жавобгар бўлиб, бу тақиқланган маҳсулотларни олиб кириш ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олади. Янги технологияларни режимли муассасаларда сақланаётганлар ҳам ўзлаштирмоқда.

Бугунги кунга қадар махсус контингентдаги 4000 дан ортиқ маҳкум ва қамоққа олинганлар электрон шаклда харид қилишни бошлади. Улар жазони ижро этиш муассасалари ҳудудида жойлашган электрон терминаллар орқали озиқ-овқат ва энг зарур маҳсулотларга буюртма беришади.

Сўнгги хабарлар