Қозоғистонда лизинг ассоциацияси ташкил этилди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда лизинг ассоциацияси иш бошлади.

Қазақстанда лизинг ассоциациясы құрылды
Фото: Виктор Федюнин / Kazinform

Бугун пойтахтда “Қазлизинг – 2025: саноат ва тадбиркорликни молиялаштириш манбаи сифатида Қозоғистонда лизингни ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги биринчи конференция бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир доирасида бир қатор корхоналар раҳбарлари лизинг ассоциациясини ташкил этиш бўйича меморандум имзолади. Жумладан, “Тадбиркорликни ривожлантириш” АЖ, “Қазмектеп” АЖ, “Астана-Моторс финанс” МЧЖ, “Капитал лизинг групп” АЖ, “Форта лизинг” АЖ, “Халық лизинг” АЖ, “Allur Finance” МЧЖлар.

Қазақстанда лизинг ассоциациясы құрылды
Фото: Виктор Федюнин / Kazinform

Анжуманда Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Арман Қасенов, Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Мадина Абилқасимова, “Байтерек” холдинг компанияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Нурболат Айдапкелов иштирок этди. Бундан ташқари, Қозоғистоннинг барча ҳудудларидан соҳа мутахассислари, лизинг компаниялари вакиллари иштирок этди.

Қазақстанда лизинг ассоциациясы құрылды
Фото: Виктор Федюнин / Kazinform

Эслатиб ўтамиз, йил бошида Парламент мажлисига “Жисмоний шахслар учун лизингни жорий этиш масалалари бўйича Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилиши учун қабул қилинган эди.

Шунингдек, лизингга техника олган фермерлар учун дастлабки тўловни давлат томонидан субсидиялаши маълум қилинди.

Сўнгги хабарлар