Қозоғистонда кутубхоначи-педагог мутахассислиги пайдо бўлади

«Кутубхоначиларнинг маошини оширишдан ташқари, бу касбга янгича мазмун бериш керак, деб ўйлаймиз. Кутубхоначи кўп қиррали бўлиши керак, у нафақат китобларни инвентаризация қилиб, ўқувчи учун топиб бериши керак. Масалан, китоб излаб келган болалар ва ёшларга йўл-йўриқ кўрсата олиши керак. Шу билан бирга, кутубхоналар соҳасига IТ-мутахассисларини ҳам жалб этиш муҳим», - деди «АМАNАТ» партияси майдонида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Мажлис депутати Жулдиз Сулейменова.
«Грант миқдорини 30 фоизга оширишни сўрадик. Бу масала жорий ўқув йилида ҳал қилинди. Кейинги масала - кутубхоначи-педагог ёки педагог-кутубхоначи касбини очиш. Вазирликдан биз буни кўриб чиқяпмиз, деган жавоб олдик», - деди депутат.
«Бугунги кунда мамлакатимизда 120 та олий таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 14 таси ҳарбий ва махсус таълим муассасаларидир. Биз кутубхоначи-педагог касби бўйича реестрдан ўтдик. Бу янгиликни жорий йилдан бошлаб амалга оширмоқчимиз. Бу йил кутубхоначи касбига бакалавриат учун 100 та, магистратурага 20 та, докторантурага 3 та грант ажратилди», — деди ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги Олий таълим қўмитаси раиси ўринбосари Баним Нарбекова.
Муаллиф: Даулет Изтилеу