11:08, 21 Ноябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 8 млнга яқинлашди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компонентини олганлар сони 8 631 201 нафарга етди, дея хабар бермоқда Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб.
«21 ноябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда 8 миллион 631 минг 201 киши вакцинанингI компоненти билан ва 7 миллион 939 минг 634 киши II компоненти билан эмланган», — дейилади хабарда.
Туркистон вилояти эмланганлар сони бўйича етакчи. Вилоятда 1 019 478 киши биринчи компонент, 954 572 нафар иккинчи компонент билан эмланган.