Қозоғистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони ортиб бормоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон аҳолисини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича сўнгги маълумотлар янгиланди, деб хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram-каналига таяниб.
None
None

2022 йил 19 апрел ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши 1-компонент билан 9 474 541 киши, II-компонент билан 9 221 035 киши эмланган.

Шунингдек, «Pfizer» вакцинасинининг I компонент билан 1 022 083 киши ва II компонент билан 877 275 киши эмланди.

Шундан 1-доза: ўсмирлар - 808 107 та, ҳомиладор аёллар - 37 410 та, эмизикли аёллар - 133 766 та; 2-доза: ўсмирлар - 728 597 та, ҳомиладор аёллар - 31 852 та, эмизикли аёллар - 114 789 та.

Сўнгги хабарлар