Қозоғистонда коронавирусдан соғайганлар сони 91 мигдан ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 230 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.
None
None

Кеча коронавирус аниқланган 230 одамнинг 105 нафари симптомсиз вирус ташувчилар сифатида рўйхатга олинган.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 104543 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган.

Шунингдек, ўтган суткада 1377 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 91089 нафарга етди.


Сўнгги хабарлар