Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳоллари кўпайган - Соғлиқни сақлаш вазирлиги

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги эпидемиологик вазият тўғрисида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Сўнгги икки ҳафта ичида бутун мамлакат бўйлаб, мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида коронавирус инфекцияси билан касалланиш кўпайган. Умуман, касалланиш даражасининг ўсиши ўтган ҳафтага нисбатан 2,6 бараварга ошди», - деди ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси раиси Айжан Есмағамбетова.

Унинг таъкидлашича, бугунги кунда барча ҳудудларда карантин чораларини кучайтириш чоралари кўрилган.

«Кучайтирилган чора-тадбирлар ўз фаолиятини қайта тиклаган барча иншоотларнинг бандлик даражасини пасайтиришга, иш жадвалини қисқартиришга, жамоат транспортининг тўхтатилишига, касалланиш даражаси ошган ҳудудларда ҳаво ва темир йўл қатновини камайтиришга, шунингдек таътил ва дам олиш кунларида карантин чораларини кучайтиришга қаратилган», - дея қўшимча қилди Айжан Есмағамбетова.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, дунёда касалланиш кўрсатгичи ўсишда давом этмоқда. Бугунги кунда КВИ 216 мамлакатда қайд этилган.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар