Қозоғистонда коронавирус юқтирганларнинг кунлик даражаси ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган сутка давомида 13 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилди, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига таяниб.

Қозоғистонда коронавирус юқтирганларнинг кунлик даражаси ошди

Ҳудудлар бўйича:

Нур-Султан шаҳрида - 7,

Алмати шаҳрида - 4,

Ақтўбе ва Қарағанди вилоятларида - 1 кишидан аниқланди.

Мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 1 305 620 нафарга етди.
Шунингдек, яна 12 киши коронавирус инфекциясидан тузалиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, кечаги кунда атиги 4 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган эди.