09:12, 17 Май 2021 | GMT +5
Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар жами сони 360 мингдан ошди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 2089 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.
Айни пайтда Қозоғистонда жами 360 193 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 1738 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 317 741 нафарга етди.