09:18, 21 Март 2021 | GMT +5
Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар жами сони 231 мингдан ошди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 1171 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 231 698 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 678 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 211 127 нафарга етди.