Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони камайди

None
ASTANA. Kazinform – Ўтган суткада Қозоғистонда 100 кишида коронавирус аниқланди. Кеча 146 нафар коронавирус инфекцияси қайд этилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ҳукумати ҳузуридаги коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия маълумотларига таяниб.

Ҳудудлар бўйича: Астана шаҳрида – 21 та, Алмати шаҳрида – 13 та, Ақмола вилоятида – 6 та, Ақтўбе вилоятида – 6 та, Атирау вилоятида – 2 та, Ғарбий Қозоғистон вилоятида – 10 та, Қарағанди вилоятида – 15 та, Улитау вилоятида – 4 та, Қостанай вилоятида – 11 та, Қизилўрда вилоятида – 1 та, Манғистау вилоятида – 2 та, Павлодар вилоятида – 2 та, Шимолий Қозоғистон вилоятида – 4 та, Туркистон вилоятида – 3 кишида аниқланди.

Умуман олганда, Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 1 392 505 нафарга етди.

Бундан ташқари, ўтган суткада яна 577 киши коронавирус инфекциясидан даволаниб чиқди.

Сўнгги хабарлар
telegram