Қозоғистонда коронавирус ҳақида веб-сайт ишга туширилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус ҳақида веб-сайт ишга тушди. Бу ҳақда Қозоғистон Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Даурен Абаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Азиз дўстлар! Энди энг муҳими, фуқароларга коронавирус ҳақида ўз вақтида ва ишончли маълумот бериш. Шуни тан олиш керакки, баъзида жамоатчиликни хабардор қилиш ва алоқа етарли даражада самарали бўлмаяпти. Ёлғон маълумотларнинг турли оммавий ахборот воситалари, айниқса, мессенжерлар орқали тарқалиши кўплаб қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Шу муносабат билан сизларга coronavirus2020.kz сайти ишга туширилганини маълум қиламан. Ресурсда фавқулодда вазиятлар, карантин процедуралари ва коронавирусга қарши Ҳукумат чора-тадбирлари, шунингдек Интернетда ёлғон маълумотларнинг рад этилиши ва бошқа барча тегишли маълумотлар мавжуд», - деб ёзди вазир ўзининг Facebook саҳифасида.

Сайтда шунингдек профилактика қоидалари, касаллик белгилари, касалликнинг дастлабки симптомлари сезилганда кўрилиши керак бўлган ҳаракатлар эълон қилинади ва бу маълумотлар инфографика, оммабоп фойдаланиш ва тарқатиш бўйича кўрсатмалар кўринишида тақдим этилади.

«Сайтда фуқаролар учун махсус савол-жавоб бўлими мавжуд бўлиб, унда ҳар бир фойдаланувчи ўз саволига жавоб олиши мумкин. Сиздан ушбу маълумотларни тарқатишингизни ва фақат ишончли манбалардан фойдаланишингизни сўрайман», - деди Даурен Абаев.

Сўнгги хабарлар