15:30, 16 Март 2021 | GMT +5
Қозоғистонда коллежга кириш имтиҳонлари бекор қилинади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коллежларда кириш имтиҳонлари ўтказилмайди. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вице-вазири Бибигул Асилова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Вазирлик маҳаллий ижро этувчи органлар билан биргаликда маълум бир талабага маблағларни тасдиқлаш принципи бўйича давлат буюртмаларини жойлаштиришнинг янги механизмини ишлаб чиқди. Илгари вилоят таълим бошқармалари коллежлар ўртасида давлат буюртмасини жойлаштирган бўлса, энди янги механизмга биноан ОТМга ва «Балапан» дастурига ўхшаш абитуриентлар коллеж ва мутахассисликни ўзлари танлайдилар», - деди вице-вазир.
Шу муносабат билан, у янги қоидалар абитуриентларнинг коллежга киришига қандай имкон беришини айтиб берди.
«Янги механизмга мувофиқ, педагогик, тиббиёт ва ижодий мутахассисликлар бўйича махсус тест синовларидан ташқари, коллежларда кириш имтиҳонлари бўлмайди», - деди Б. Асилова.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов