Қозоғистонда ўқитувчилар ҳар 3 йилда ўз малакасини оширади

«Бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида соҳа малакалари кўламини ва «Ўқитувчи» касб стандартини замон талаблари асосида ўзгартирамиз. Биз фан ўқитувчилари етишмаслигини бартараф этиш учун қайта тайёрлаш механизмидан фойдаланамиз. Масалан, ўқитувчиларни қайта тайёрлашга касби бўйича ўқитувчи бўлмаган, лекин етарлича касбий билим ва тажрибага эга мутахассислар жалб этилади», - деди вазир. Вазирнинг таъкидлашича, бундан буён ўқитувчилар ҳар 3 йилда бир марта малака оширишлари талаб этилади.
«Президентимиз топшириғига биноан, эндиликда ўқитувчилар учун 5 йилда бир марта эмас, 3 йилда бир марта малака ошириш курслари ўтказилади. Тегишли қонун лойиҳаси парламентда кўриб чиқилмоқда. Ўқитувчилар курсларининг мазмуни ҳам сезиларли даражада ўзгаради. Ўқитувчиларни ишга қабул қилиш ва аттестациядан ўтказиш жараёнларини автоматлаштириш режалаштирилган, EduKyzmet ягона ахборот тизимида ўқитувчининг шахсий кабинети, портфолио очиқ ҳолда йиғилади. Бу тизим коррупция хавфини бартараф этишда жуда муҳим», - деди вазир.
Асхат Аймағамбетов жорий йилда мактаб директорларининг ротацияси тўлиқ амалга оширилишини эслатди.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай