Қозоғистонда ўқитувчи бўлишни истайдиган абитуриентлар сони ортиб бормоқда
«Фақат шу йилнинг ўзида давлат грантига ҳар тўртинчи номзод, шунингдек, 1500 дан ортиқ «Олтин белги» соҳиблари ўқитувчи касбини танлаган. Бундан 5 йил аввал педагогика йўналишига ўқишга кирган абитуриентлар 50 балл тўплаган бўлса, бу йил энг кам балл 111 баллни ташкил этади», – деди Тамара Дуйсенова таълим ходимларининг республика миқиёсидаги август кенгашида.
Унинг сўзларига кўра, бу ўқитувчининг касбий мавқеи ошиб бораётгани, педагогик корпуснинг сифати мустаҳкамлангани, қабул қилинган давлат чора-тадбирларининг тўғрилигини англатади.
«Таълим тизимида белгиланган кўрсаткичларга эришишга йўналтирилган маблағлар миқдори фақат охирги 5 йилда икки баробарга ёки 2 триллиондан 4,5 триллион тенгега кўпайди. Бугунги кунда бундай маблағлар Қозоғистон таълим тизимига сарфланмоқда. Аммо шуни тушуниш керакки, янги ҳолат олдимизга янги вазифалар юклайди», – деди Вазир.
Муаллиф: Марлан Жиембай