Қозоғистонда қишлоқ турғунини ўлдирган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари қўлга олинди

TALDYQORǴAN. Kazinform - Алмати вилоятида қишлоқ фуқаросини ўлдирган икки хорижлик қўлга олинди, дея хабар беради Kazinform Polisia.kzга таяниб.
None
None

25 октябр куни Иле тумани ИИБнинг чақирув бўлимига «102» канали орқали Қосозен қишлоғидаги ёзги уйлардан бирининг ёнидан зўравонлик билан ўлим белгилари бўлган жасад топилгани ҳақида хабар келиб тушган.

Дастлабки тергов давомида полиция марҳумнинг шахсини аниқлади, у Жапек Батир қишлоғида яшовчи 45 ёшли фуқаро бўлиб чиқди.

Орадан тўрт кун ўтиб, фаол иш олиб бориш натижасида тажрибали тезкор ходимлар қўшни Ўзбекистон ва Тожикистон республикаларидан ишлаш учун келган 38 ёшли икки нафар фуқарони қўлга олишга муваффақ бўлди. Ҳибсга олинган шахслар тақдим этилган далиллар асосида қотилликни тан олди.

Ушбу факт судгача терговнинг ягона реестридада Қозоғистон ЖК 96-моддаси, 1-банди бўйича рўйхатга олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тсудгача тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қонунга мувофиқ гумон қилинувчилар Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 128-моддаси билан вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Тергов манфаатлари туфайли бошқа маълумотлар Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддасига биноан ошкор этилмайди.


Сўнгги хабарлар