Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотларини етиштириш 1,8 фоизга ошди

– Қишлоқ хўжалигида ҳисобот даврида ялпи маҳсулот ҳажми 1,8 фоизга ўсди. Саноатда ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши 14 та ҳудудда қайд этилди. Энг катта ўсишни Манғистау, Шимолий Қозоғистон ва Шарқий Қозоғистон вилоятлари кўрсатди», — деди А.Қуантиров Ҳукумат йиғилишида.
«Етти иқтисодий кўрсаткич бўйича минтақавий шароитда умумий ҳолат қуйидагича. Барча кўрсаткичлар бўйича ижобий ўсиш олтита вилоятда – Ақмола, Алмати, Шарқий Қозоғистон ва Жамбил вилоятларида, шунингдек, Нур-Султан ва Чимкент шаҳарларида кузатилмоқда», — деди вазир.
«Олтита кўрсаткич бўйича олтита ҳудудда ўсиш кузатилмоқда. Булар Атирау, Қарағанди, Қостанай, Қизилўрда, Манғистау ва Шимолий Қозоғистон вилоятларидир. Беш кўрсаткич бўйича ижобий ўсиш тўртта ҳудуд – Алмати шаҳрида, шунингдек, Ақтўбе, Павлодар ва Туркистон вилоятларида кузатилмоқда. Тўртта кўрсаткич бўйича Ғарбий Қозоғистон вилоятида ижобий ўсиш кузатилмоқда», — дея қўшимча қилди Миллий иқтисодиёт вазири.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев