Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ишлари учун дизель ёқилғиси онлайн тарзда тарқатилади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жорий йилда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари учун дизель ёқилғиси ажратишнинг янги механизмларини ишга туширади, деб хабар беради Kazinform Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик дизель ёқилғисини тақсимлашнинг барча жараёнларини, шу жумладан дизель ёқилғисини етказиб бериш бўйича операторларни аниқлаш комиссиясининг иш тартибини ва операторларни аниқлаш шартларини, шунингдек, дизель ёқилғиси ҳажмини субсидиялашнинг ягона давлат ахборот тизимида электрон шаклланиш ва тарқатиш жараёнини ўз ичига олган қойдалар лойиҳасини ишлаб чиқди.

Дизель ёқилғиси харидорлари реестри gosagro.kz порталда автоматик равишда амалга оширилади.

Айни пайтда лойиҳа жамоат ташкилотлари ва «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси томонидан кўриб чиқилмоқда ва келишиб олинмоқда.

Қабул қилинган барча фикр-мулоҳазалар ва таклифлар кўриб чиқилади ва зарурат туғилганда қоидалар лойиҳасини ишлаб чиқишда ҳисобга олинади.


Сўнгги хабарлар
telegram