Қозоғистонда қиш учун қанча ёқилғи тайёрланган
ASTANA. Kazinform - Мамлакат омборларида зарур ёқилғи захиралари тўпланган. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазирлигининг Давлат энергетика назорати ва текширув қўмитаси раиси Ержан Ертаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
"Энергия манбаларидаги ёқилғи омборларида ўтган йилга нисбатан 4 фоизга кўп, яъни 5 миллион тонна кўмир, шунингдек, ўтган йилга нисбатан 32 фоизга кўп, яъни 129 минг 100 тонна мазут жамғарилди. Барча энергия манбалари етарли ёқилғи захираларига эга. Барча электр генераторлари ўзларининг меъёрий ёнилғи захираларига эга”, — деди Ержан Ертаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.
Шунингдек, у Энергетика вазирлиги томонидан ҳар йили вилоятларга “ижтимоий” мазут етказиб бериш жадвали ҳокимликларнинг сўровлари асосида тасдиқланишини эслатди. Келгуси иситиш мавсуми учун 257 минг тонна мўлжалланган. Етказиб бериш бошланган.
Ертаев таъкидлаганидек, кўмир саноати масалалари ҳозирда Энергетика вазирлигининг юрисдикциясида. Ушбу чора-тадбирлар иситиш мавсумининг силлиқ ўтишини таъминлайди.
Аввалроқ Қозоғистон иситиш мавсуми учун 7,7 миллион тонна кўмир талаб қилиши ҳақида хабар берган эдик.