14:50, 01 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистонда кичик бизнесни текшириш 2024 йилгача тақиқланади
NUR-SULTAN. Kazinform - Кичик бизнесни текширишга мораторий 2024 йилгача узайтирилиши мумкин, деб хабар бермоқда Kazinform.
Қозоғистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 декабрдаги 229-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Буйруғига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди.
«Марказий давлат ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 2023 йил 1 январдан 2024 йил 1 январга қадар кичик тадбиркорлик, шу жумладан, микро тадбиркорлик субъектлари устидан давлат органлари ташаббуси билан амалга ошириладиган давлат назорати ва назоратини тўхтатиб турсин», — дейилади янги таҳрирда.
Ҳужжат лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси 11 августга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил декабр ойида ҚР Президенти кичик бизнес субъектларини текширишга 2023 йилгача мораторий жорий этиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.