Қозоғистонда келгуси йилларда бир қанча корхоналар қурилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда маҳаллий ишлаб чиқариш улушини ошириш мақсадида келгуси йилларда бир қанча янги корхоналар қурилиб, ишга туширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Маҳаллий маҳсулотлар турини кўпайтириш бўйича янги лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Қизилўрда вилоятида қуввати 197,1 минг тонна бўлган «Orda Glass LTD» шиша ишлаб чиқарувчи заводни ишга тушириш режалаштирилган. Инвестициялар ҳажми 42,1 млрд тенгени ташкил қилади. Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида ички бозор эҳтиёжлари 98 фоизи қондирилади. Шунингдек, 2023 йилгача хорижий инвесторлар (Швейцария, Туркия, Ўзбекистон) иштирокида керамик плиткалар ишлаб чиқарадиган учта янги корхона (умумий лойиҳавий қуввати 21,5 миллион квадрат метр) ишга туширилади», -деди Бейбит Атамқулов.

Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу янги лойиҳалар ички бозор эҳтиёжларини тўлиқ қондиради.

«Бундан ташқари, 2025 йилга қадар сода ишлаб чиқарадиган иккита янги корхонани ишга тушириш режалаштирилган. Улардан бири Жамбил вилоятидаги «Qazaq soda» МЧЖ, қуввати 500 минг тонна ва Павлодар вилоятидаги «Павлодар сода» МЧЖ, қуввати 200 минг тоннани ташкил этади», - деди у.


Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар