Қозоғистонда келгуси йилдан бошлаб ҳарбий рўйхатга олиш тартиби ўзгаради
«Давлат базалари билан интеграциялашган ҳолда Ҳарбий гувоҳномани рўйхатдан ўтказиш жараёни ҳажми 2-3 баробарга қисқаради. Бундан ташқари, ҳарбий билет олдидан ҳарбий рўйхатга олиш гувоҳномаси мавжуд. Келгуси йилда биз ушбу рўйхатга олиш билетини бутунлай олиб ташламоқчимиз. Масалан, ҳозирда ҳарбий хизматга чақирилмаган 17 ёшли фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Кейин соғлиғига кўра қайси ҳарбий комиссарликда рўйхатдан ўтганлиги айтилади ва унга рўйхатга олиш билети берилади. Аммо кейинги йилдан бошлаб биз бу жараённи бошқача йўл билан қиламиз. Биз бундай тушунчанинг ўзини олиб ташлаймиз. Ҳарбий рўйхатга олиш билети деган нарса йўқ», — деди вазир ўринбосари.
Унга кўра, эндиликда ҳар бир бўлажак аскар ўзининг «шахсий кабинети»да ҳарбий картада ёзилган маълумотларни кўриши мумкин.
«Чақирилувчининг шахсий кабинетига қайси комиссарлик рўйхатида эканлиги ҳақида қисқа SМS юборилади. Агар сиз 18 ёшга тўлганингиздан кейин университетга борадиган бўлсангиз, сизга «Олий таълим даврида ҳарбий хизматдан озод қилингансиз» деган қисқа хабар келади. Агар сиз университетга бормасангиз, шахсий кабинетингизда қайси комиссарликда рўйхатдан ўтганингизни кўришингиз мумкин. Келгуси йилдан бу ўзгаришларни киритамиз деган умид бор», — деди Дархан Ахмедиев.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай