16:22, 30 Август 2025 | GMT +5
Қозоғистонда келгуси йилда энг кам иш ҳақи 85 минг тенгени ташкил қилади
ASTANА. Кazinform — ҚР Молия вазирлиги 2026-2028 йилларга мўлжалланган бюджет лойиҳасини муҳокамага киритди.
Ҳужжатда 2026 йил 1 январдан бошлаб молиявий ҳисобнинг асосий кўрсаткичлари қандай бўлиши кўрсатилган.
Хусусан:
1) энг кам иш ҳақи — 85 минг тенге;
2) давлат базавий пенсия тўловининг энг кам миқдори — 35 596 тенге;
3) пенсиянинг энг кам миқдори — 69 049 тенге;
4) ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи(БҲМ маъносида) — 4325 тенге;
5) асосий ижтимоий тўловлар миқдорини ҳисоблаш учун зарур бўлган энг кам яшаш даражаси 50 851 тенге этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, ЯИМ, инфляция, миллий жамғарма, бюджет: Ҳукуматнинг 2026-2028 йилларга мўлжалланган иқтисодий прогнози эълон қилинди.