Қозоғистонда қайси ҳудудлар кўпроқ маҳаллий маҳсулот сотиб олади
«Оддий нарсалар иқтисодиёти» дастури маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг сармоявий воситаси сифатида самарадорлигини исботлади. Шу муносабат билан, Президентнинг кўрсатмаларига мувофиқ, дастурнинг умумий молиялаштирилиши 1 трлн тенгега кўпайтирилди. Пандемияга қарамай, лойиҳалар сони 900 дан 2600 гача етиб, 2,5 баробардан зиёдга кўпайганини ва уларнинг ҳажми 3,5 баравар кўпайганини, 216 миллиард тенгедан 700 миллиард тенгега етганини кўрамиз. Ушбу лойиҳалар натижасида 20 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилган», - деди А. Мамин Ҳукумат йиғилишида.
Дастур импорт ўрнини босиш ва истеъмол товарлари ва хизматлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган аниқ лойиҳаларни амалга оширишга имкон берди.
«Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, бунинг натижасида маҳаллий таркибнинг улуши ўтган йилга нисбатан икки бараварга ошди ва 1,5 мингдан ортиқ маҳаллий корхоналарни қўллаб-қувватлашга имкон берди. Бу умуман саноатнинг ривожланишини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш имконини берди. Маҳсулотларни харид қилишда маҳаллий таркибнинг энг динамик йўналишлари қуйидагилардир: енгил саноат - 38 дан 68% гача, мебель саноати - 39 дан 71% гача, озиқ-овқат саноати - 41 дан 74% гача, қурилиш материаллари 34 % дан 71 % гача ўсди», - деди Бош вазир.
Ҳудудлар бўйича Қостанай, Қарағанди, Шарқий Қозоғистон, Алмати ва Туркистон вилоятлари етакчилик қилмоқда.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи