Қозоғистонда кассация судлари иш бошлади
ASTANA. Kazinform — Қозоғистонда кассация судлари ўз ишини бошлади, дея хабар беради Kazinform агентлиги Олий суд матбуот хизматига таяниб.

– Давлат раҳбарининг топшириқларини бажариш мақсадида 1 июлдан пойтахтда суд-ҳуқуқ тизимидаги янги инстанция – кассация судлари иш бошлайди, – дейилади хабарда.
Эндиликда фуқаролар суд қарорларини қайта кўриб чиқиш учун ариза эмас, балки кассация шикояти билан мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Суд ишларининг барча турлари учун ҳам кассация тартибида кўриб чиқишнинг ягона қоидалари жорий этилмоқда.
Олий судга янги вазифа юкланади: суд амалиётини ва одил судловни амалга оширишда қонунга риоя қилиш масалаларини ўрганиш ва умумлаштириш. Одил судловни амалга оширишда фақат маҳаллий ва кассация судлари бевосита иштирок этади. Маъмурий ишларда даъвогарнинг танлови бўйича экстратерриториал юрисдикция қўлланилади. Бу коррупция хавфини бартараф қилади ва судларга ишончни оширади.
Астанада қуйидагилар ишлайди:
Фуқаролик ишлари бўйича кассация суди;
Жиноят ишлари бўйича кассация суди;
Маъмурий ишлар бўйича кассация суди.
Астанадаги янги кассация судларининг штати 90 нафар судьяни ташкил қилади. Уларнинг барчаси Президент томонидан тайинланади.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Қозоғистон Республикаси Суд маъмуриятининг кассация судлари бўлими ташкил этилган эди.