Қозоғистонда қандай байрамлар нишонланади

Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2017 йил 31 октябрдаги «Қозоғистон Республикасида байрам кунлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 689-сон қарорига қуйидаги ўзгартириш киритилсин: Қозоғистон Республикасида тасдиқланган байрамлар рўйхати мазкур қарор билан мазкур қарорга иловага мувофиқ янги таҳрирда баён этилсин», — дейилади ҳужжатда.
Барча касбий байрамлар рўйхатдан чиқарилади.
Иловага мувофиқ, рўйхатга 19 та байрам киритилган:
1. Совет қўшинларининг чекланган контингенти Афғонистон Демократик Республикасидан чиқарилган кун - 15 февраль;
2. Миннатдорчилик куни - 1 март;
3. Оналар куни - май ойининг иккинчи якшанбаси;
4. Сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонларини хотирлаш куни – 31 май;
5. Қозоғистон Республикасининг давлат рамзлари куни – 4 июнь;
6. Оталар куни - июнь ойининг учинчи якшанбаси;
7. Миллий Дўмбира куни - июль ойининг биринчи якшанбаси;
8. Абай куни - 10 август;
9. Спорт куни - август ойининг учинчи якшанбаси;
10. Семей ядро полигонининг ёпилиш куни - 29 август;
11. Билим куни - 1 сентябр;
12. Оила куни - сентябр ойининг иккинчи якшанбаси;
13. Қозоғистон халқи тиллари куни - 5 сентябр;
14. Меҳнат куни - сентябрь ойининг охирги якшанбаси;
15. Кексалар куни - 1 октябрь;
16. Нон куни - 16 октябрь;
17. Энергияни тежаш куни - 11 ноябрь;
18. Тенге - Миллий валюта куни – 15 ноябрь;
19. Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти куни – 1 декабрь.