10:21, 05 Октябрь 2025 | GMT +5
Қозоғистонда қанча педагог ишлайди
ASTANA.Kazinform — Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча таълим муассасаларида 600 мингга яқин педагог меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Улардан 400 минг нафардан ортиғи мактабларда, 42 минг нафардан ортиғи техник ва касб-ҳунар таълими муассасаларида меҳнат қилади.

Мактабгача таълим муассасаларида эса 102 минг нафардан ортиқ тарбиячи меҳнат қиляпти.

