Қозоғистонда қанча одам спорт билан шуғулланади

ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, 800 дан ортиқ жисмоний тарбия тўгаракларида 258 минг нафардан ортиқ болалар ва ўсмирлар спорт билан шуғулланмоқда.
Сўнгги 3 йилда спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчи алоҳида эҳтиёжли шахслар сони 25,3 фоизга ошиб, 51 минг 325 нафарга етди. 584 минг нафарга яқин аҳоли миллий спорт турлари билан мунтазам шуғулланади.
Бутун республикада 43 мингдан ортиқ спорт иншоотлари мавжуд бўлиб, уларнинг 23 мингдан ортиғи қишлоқ жойларда жойлашган.
Жорий йилда 113 та янги спорт иншоотини қуриш, 20 та спорт иншоотини реконструкция қилиш, мавжуд 6 та спорт иншоотини зарур жиҳозлар билан таъминлаш ишлари бошланди. Республикада ҳар йили 1,2 миллион киши, жумладан, қишлоқ жойларда 500 минг киши қамраб олинган 25 мингдан ортиқ турли даражадаги спорт-оммавий тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда. Айниқса, кейинги йилларда югуриш, марафон, велосайл ва велоспорт марафонлари, спорт байрамлари, оилавий мусобақалар, оммавий конькида учиш кенг оммалашмоқда.
Март ойида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан 2023-2029 йилларда Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.
Вазирлик 2030 йилга бориб жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланувчи қозоғистонликлар улушини жами аҳоли сонининг 50 фоизига етказмоқчи. Шу мақсадда фуқароларни спорт инфратузилмаси билан таъминлаш борасида жадал ишлар амалга оширилмоқда.