Қозоғистонда қанча одам Pfizer вакцинаси билан эмланган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Жандос Буркитбаев аҳолини КВИ га қарши вакцинаси билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълум берди, деб хабар беради Kazinform.

«Аҳолини КВИ га қарши эмлаш давом этмоқда. Биринчи компонент билан 8,9 миллиондан ортиқ киши эмланди, шу тариқа эмланиши керак бўлган катталарнинг 78,3 фоизи, иккинчи компонент билан 8,4 миллиондан ортиқ киши, яъни эмланиши лозим бўлган катталар аҳолисининг 73,8 фоизини ташкил этади. Умуман олганда, Қозоғистон аҳолисини биринчи компонент билан қамраб олиш – 48,1 фоизни, иккинчи компонентни қамраб олиш – 44,5 фоизни ташкил этади», - деди Жандос Буркитбаев Ҳукуматнинг бугунги йиғилишида.

Бундан ташқари, бугунги кунга қадар Comirnaty (Pfizer) вакцинаси билан 235 117 киши эмланган, шу жумладан 187 315 ​​ўсмирлар ва 47 786 ҳомиладор ва эмизикли аёллар. Иккинчи компонентни 66 017 киши олган.

«Вакцинация давом этмоқда. Ҳозирда Қозоғистоннинг 303 минг фуқароси ревакцинацияланди», - деди Ж. Буркитбаев.


Сўнгги хабарлар