Қозоғистонда қанча бош мол бор

Унга кўра, 2022 йил 1 апрел ҳолатига қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини идентификациялаш базасида (ҚХҲИБ) 33,3 миллион бош рўйхатга олинган. Жумладан: қорамол – 8,3 млн, майда мол – 20,6 млн, отлар – 3,4 млн, туялар – 250 минг бош.
Ислоҳотда мазкур тизимдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди:
1. Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини идентификация қилиш учун сирға сотиб олиш функциясини маҳаллий ижро ҳокимияти органларига ўтказиш. Бунда уюшган хўжаликларига (кичик хўжаликлари, фермер хўжаликлари, МЧЖ ва бошқалар) ўз маблағлари ҳисобидан, шахсий томорқаларга тегишли ҳайвонлар учун эса маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан;
2. Туман миқёсида ҚХҲИБ маълумотлар базасига ўзгартиришлар киритиш, ўзгартиришлар киритиш алгоритми ва тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш, шунингдек, рўйхатга олинмаган чорва молларини қонунийлаштириш мақсадида қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини идентификация қилиш тўғрисидаги низом ва маълумотлар базасига бир қатор ўзгартиришлар киритиш.
3. ҚХҲИБ мобил версиясини ишга тушириш. Бу ҳайвонларни ўз вақтида идентификация қилиш чораларини эртароқ юритиш имконини беради.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов