Қозоғистонда кўпчилик хорижликлар қаерда яшайди

«2023 йилда Қозоғистонда вақтинчалик яшаш учун 314 741 нафар хорижлик рухсатнома олди. Улардан Ўзбекистон фуқаролари – 212 445 нафар, Россия – 68 743 нафар, Қирғизистон – 12 119 нафар, Тожикистон фуқаролари – 9 066 нафар», - дейилади вазирлик хабарида.
Вазирликнинг таъкидлашича, бугунги кунда ушбу хорижлик фуқаролар мамлакатнинг қайси соҳаларида ишлаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Ички ишлар вазирлиги хорижликлар энг кўп бўлган ҳудудларни ҳам айтиб ўтди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, Алмати шаҳрида 54260 нафар, Атирау вилоятида 43314 нафар, Алмати вилоятида 26679 нафар, Манғистау вилоятида 26280 нафар, Астана шаҳрида 25588 нафар хорижлик истиқомат қилади.
Ички ишлар вазирлиги, шунингдек, сўнгги 5 йил ичида қанча хорижлик Қозоғистон Республикаси фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олгани ҳақида ҳам маълум қилди.
«Охирги беш йил ичида 364 киши Қозоғистон фуқаролигини соддалаштирилган тартибда қабул қилди», - дейилади хабарда.
Муаллиф: Серик Сабеков