Қозоғистонда кўмир таннархи ўтган йилги даражада сақланиб қолмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Бугунги кунда Қозоғистонда кўмир қазиб олувчи 25 га яқин корхона фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан жорий йилнинг саккиз ойида 73,7 миллион тонна кўмир қазиб олинди. Бу ҳақда ҚР Идустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаевнинг Республика кон-металлургия корхоналари уюшмаси ижрочи директори Николай Радостовец билан учрашувида муҳокама қилинди, дея хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

2022-2023 йиллардаги иситиш даври бошланганидан бери ички эҳтиёжлар ва аҳоли учун 4 миллион тоннадан ортиқ маҳсулот импорт қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,6 фоизга кўпдир.

«Кўмир қазиб олувчи корхоналар маълумотларига кўра, кўмир таннархи ўтган йилги даражада сақланиб қолган. Айни пайтда ички бозорда кўмир географик жойлашуви ва қаттиқ ёқилғининг маркасига қараб бир тоннаси 8 минг тенгедан 21 минг 600 тенгегача сотилмоқда»

, - дейилади йиғилишда.

Томонлар кўмир саноатини модернизация қилиш ва соҳага янги технологияларни жорий этиш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.
Сўнгги хабарлар
telegram