Қозоғистонда июнь ойида об-ҳаво қандай бўлади

ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет” РДК 2025 йил июнь ойи учун Қозоғистон бўйича об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

лето, погода, природа, цветы, тюльпаны, ботанический сад, парк
Фото: Александр Павский / Kazinform

Июнь - ёзнинг биринчи ойи. Бу ойда об-ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутиляпти. Мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида иссиқ ва салқин кунлар алмашиниб, момақалдироқ, ёмғир, дўл, кучли шамол эсиши, баъзан эса чанг бўрони кузатилади.

Биринчи ўн кунлик

Юқори ҳарорат фонида республика бўйлаб момақалдироқ ва қисқа муддатли ёмғир тез-тез бўлиб туради.
Баъзи кунларда совуқ Атлантика ҳаво массалари келиб, ҳаво ҳароратининг пасайишига олиб келади:

  • Ғарбий ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси +17+22°С дан +7+12°С гача, кундузи +27+32°С дан +20+25°С гача пасаяди
  • Атирау, Манғистау, Ақтўбе, Қостанай ва Улитау вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18…+28°С дан +12…+23°С гача, кундузи +30…+38°С дан+20…+30°С гача пасаяди. Бироқ ўн кунликнинг охирига келиб ҳаво яна +25…+32°C гача қизийди. 

Шимолий, марказий ва шарқий ҳудудлар

Шимолда ва марказда биринчи ўн кунликнинг ўрталарида иссиқлик пасаяди:

  • Кечаси +10…+15°С, баъзи жойларда +7°С гача;
  • Кундузи ҳаво ҳарорати +25…+30°С дан +18…+25°C гача тушади.
  • Шарқда кечаси +10+15°С, жанубда +20°С, кундузи +22+30°С, баъзи жойларда +35°С гача илиқ бўлади. 

Иккинчи ўн кунликнинг бошида енгил салқин бўлиши кузатилади.

Жануби ва жануби-шарқий

  • Жануб ва Жамбил вилоятида ҳатто кечаси ҳам иссиқлик кутилмоқда:
  • Кечаси ҳарорат +20…+28°C гача;Кундузи ҳаво ҳарорати +35…+43°C гача кўтарилади;

Ўн кунликнинг охирига келиб ҳаво бироз салқин бўлади — +28…+33°C гача.

  • Алмати ва Жетису вилоятларида ҳаво аста-секин илий бошлайди:
    кечаси +10…+20°C гача;
  • кундузи +20…+35°C гача;
  • Тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси +2+12°С гача, кундузи +10+30°С гача илиқ бўлади.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликлар

  • Ғарбда, жанубда ва жануби-шарқда энг иссиқ кунларда ҳаво ҳарорати +33…+40°С гача, баъзи жойларда эса +43°C гача кўтарилади.
  • Салқин кунларда +22…+27°C атрофида.
  • Шимолда, марказда ва шарқда ҳаво ҳарорати кечаси +15-23°С дан +2+10° С гача, кундузи +25+38°С дан +15+27°С гача бўлади.
Сўнгги хабарлар