Қозоғистонда IT соҳасида 20 мингдан ортиқ иш ўрни очилди

None
ASTANA. Kazinform - Astana Hub технопарки маҳаллий IT соҳасида мутахассислар тайёрлашни давом эттирмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Astana Hub – Марказий Осиёдаги энг йирик халқаро технопарклардан бири. Унинг фаолияти IT бизнес учун экотизимни шакллантириш, IT истеъдодларини қўллаб-қувватлаш ва стартап лойиҳаларни ривожлантиришга қаратилган. Айни пайтда Astana Hubда 1212 та IT -компания рўйхатдан ўтган. Улар ахборот ва ўқитиш, моддий инфратузилма, бизнесни ривожлантириш дастурлари, махсус солиқ ва виза тартиб-қоидалари нуқтаи назаридан қўллаб-қувватланади. Бугунги кунда 7 мингдан ортиқ киши бизнинг дастурларимиздан ўтди. Astana Hub иштирокчилари IT соҳасида 20 мингдан ортиқ иш ўринларини яратди», - деди Astana Hub бошқарувчи директори Алина Абдирахманова.

Хаб раҳбарининг сўзларига кўра, ишнинг асосий йўналишларидан бири IT соҳасида қозоғистонлик истеъдодлар захирасини тўлдиришга қаратилган.

«Astana Hub таълим дастурлари фаолияти технологик тадбиркорликни оммалаштириш ва технологик стартап яратиш учун зарур бўлган кўникмаларни ўргатишдан иборат. Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги кўмагида йўлга қўйилган дастурлар, курслар ва тадбирлар асосида Astana Hub таълим дастурлари бошқармаси IT экотизимига янги истеъдодларни жалб қилиш, стартаплар, фрилансерлар ва тадбиркорлар ҳамжамиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратди», - деди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар
telegram