Қозоғистонда ишлаб чиқарилган мингдан ортиқ тез ёрдам машиналари фойдаланишга топширилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг ноябрь ойигача мамлакатдаги касалхоналар ва клиникалар учун мингдан ортиқ маҳаллий тез тиббий ёрдам машиналари сотиб олинади. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Бизнинг вазирлик кузга тайёргарлик кўрмоқда. Касалхоналардаги койкаларнинг сони 54 178га етади. Реанимация бўлимидаги ётоқ жойлар сони эса 2981 тага етади», - деди Алексей Цой Ҳукумат йиғилишида.

Вазирнинг сўзларига кўра, бугунги кунда юқумли касалликлар шифохоналари ва провизор стационарларида 3 379 та ЎСВ аппарати мавжуд. Бундан ташқари, яна 2 619та аппарат сотиб олиниши керак. Шулардан 1500 донаси маҳаллий компаниялар томонидан ишлаб чиқарилмоқда.

«Тез ёрдам хизматига келсак, 2020 йилда 1167та маҳаллий тез ёрдам машиналарини сотиб олиш режалаштирилган. Уларнинг барчаси шу йилнинг ноябрь ойигача (касалхоналарга) етказиб берилади», - деди у.

Муаллиф: Аян Бекенўғли
Сўнгги хабарлар