Қозоғистонда иш билан банд бўлганлар сони 9,3 млн кишини ташкил этади – статистика

ASTANA. Kazinform – 2021 йилда 15 ва ундан катта ёшдаги ишчи кучи сони 9,3 миллион кишини ташкил қилади. Бу умумий аҳолининг 69,3 фоизини (2020 йилда 69,2 фоиз) ташкил этди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий статистика бюросига таяниб.
None

Статистика маълумотларга кўра, бир йил аввал бу кўрсаткич 100 мингга кам бўлган (2020 йилда — 9,2 млн киши). Иқтисодиётнинг турли тармоқларида 8,8 миллион киши банд бўлиб, улардан 4,2 миллион киши ёки 48,3 фоизи аёллар (2020 йилда 48,2 фоиз).

Иш билан банд аҳоли таркибида иш ҳақи тўланадиган ишчилар кўпчиликни ташкил этади – 6,7 миллион киши ёки иш билан банд аҳоли умумий сонининг 76,2 фоизи, 2,1 миллион киши ёки 23,8 фоизи якка тартибдаги тадбиркорлардир.

«Шу билан бирга, агар ёлланма ишчилар сонида (50,9 фоиз – эркаклар, 49,1 фоиз – аёллар) гендер тенглиги кузатилса, якка тартибдаги тадбиркорлар орасида аёллар 45,6 фоизни, эркаклар улуши бирмунча юқори – 54,4 фоизни ташкил этади», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар