Қозоғистонда интернет тезлиги 62 фоизга ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йил бошидан буён Қозоғистонда интернет тезлиги 62 фоизга ошди. Бу ҳақда телекоммуникация бозорини монополиядан чиқариш масалалари муҳокама қилинган Menmedia.kz кросс-медиа платформасида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Finprom.kz эксперт портали маълумотларига кўра, Қозоғистон мобил интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида 80 ўринни эгаллаган. Йил бошидан буён мамлакатда интернет тезлиги 62,6 фоизга ошди. Қозоғистон мобил интернет тезлиги бўйича Марказий Осиёда етакчи. Бутун дунё бўйлаб интернетга уланиш тезлиги ва унумдорлигини таҳлил қилувчи Speedtest Global Index маълумотларига кўра, Қозоғистонда интернетнинг ўртача тезлиги йилига 50,74 Мбит/с дан 2021 йил октябр ойида 62,04 Мбит/с гача ошган. Бу ҳам Марказий Осиёдаги энг юқори кўрсаткичдир», - деди Миллий алоқа ва рақамли ассоциациясининг президенти ўринбосари Жанат Асантаева.

Унга кўра, ўтган йили Қозоғистон алоқа операторлари 1 триллион тенгедан ортиқ даромад олишган.

«Бозор биринчи марта 1 триллион тенгедан ошди. Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-декабр ойларида телекоммуникация бозори ҳажми 2020 йилга нисбатан 12,9 фоизга ошган», -деди у.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар