Қозоғистонда имтиёзли автокредит дастури январ ойида қайта бошланади

ASTANA. Kazinform – 2023 йил январ ойида Қозоғистонда автомобил сотиб олиш учун паст фоизли кредитлар бериш қайта бошланади. Бу ҳақда Қозоғистон Тараққиёт банки матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
«2023 йилдан бошлаб барча мавжуд дастурлар учун шартлар ўзаро мувофиқлаштирилади. Марказлаштирилган назоратни таъминлаш мақсадида дастур доирасидаги маблағларнинг ягона оператори сифатида Тараққиёт банкини қолдириш режалаштирилган. Айни пайтда дастурларда иштирок этаётган иккинчи даражали банклар томонидан мавжуд кредитларни қайтариш ҳисобига тўловларни жамлаш жараёни амалга оширилмоқда. 2023 йил январ ойининг иккинчи ярмида револьвер механизми асосида чегирма билан кредит беришни бошлаш режалаштирилган»

, — дейилади ҚТБ баёнотида.

Январда икки дастур бўйича йиғилган маблағ миқдори тахминан 13 миллиард тенгени ташкил қилиши кутилмоқда. Бу камида 1300 одамга имтиёзли кредит асосида янги автомобиль олиш имконини беради. Келгусида револьвер усулида йиғилган маблағларни ҳар ойда йўналтириб бориш режалаштирилган.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар