Қозоғистонда иммунизация ҳафталиги ўтказилади

NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилнинг 24-30 апрел кунлари Европа иммунизация ҳафталиги бўлиб ўтади, унинг мавзуси «Ҳамма узоқ умр кўрсин», деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

Қозоғистонда иммунизация ҳафталигининг мақсади касалликларнинг олдини олиш ва ҳаётни ҳимоя қилишда эмлашнинг аҳамияти ҳақида хабардорликни ошириш, соғлиқ ва фаровонликнинг кўп жиҳатларида вакциналарнинг ролини кўрсатишдан иборат.

Шунингдек, Европа иммунизация ҳафталиги, ота-оналар ва ўқитувчилар, соғлиқни сақлаш мутахассислари, сиёсатчилар ва қарор қабул қилувчилар ҳамда оммавий ахборот воситаларида эмлашнинг аҳамияти ҳақида хабардорликни ошириш орқали эмлаш қамровини оширишга қаратилган.

Ушбу ҳафта мунтазам эмлашнинг ҳаёт давомида саломатлик ва фаровонликни сақлашга қўшган ҳиссасини нишонлайди ва COVID-19 вакцинасини пандемия чекловларини енгиб ўтишга ёрдам берадиган муҳим восита сифатида таъкидланади.

Сўнгги хабарлар