Қозоғистонда илмий ишларни молиялаштириш келгуси 3 йилда 3,5 баробарга ошади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти фан ва олий та’лим вазири Саясат Нурбекни қабул қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президентга Қонаев шаҳридаги академик шаҳарча қурилиши бошлангани ҳақида маълумот берилди.

Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистонда ўтган йили учта халқаро университет ваколатхонаси очилгани, жорий йилда эса бешта янги филиал очилиши ҳақида маълум қилинди.

Шунингдек, вазир 2023-2029 йилларда олий таълим ва фанни ривожлантириш концепсияси лойиҳасини тақдим этди. Ҳужжатда мазкур соҳани ривожлантиришнинг барча стратегик вазифалари ва кўрсаткичлари ўрин олган.

Давлат раҳбарига илмий ходимларнинг иш ҳақи икки баравар оширилгани, фундаментал тадқиқотлар билан шуғулланаётган илмий-тадқиқот институтларини бевосита молиялаштириш масаласи ҳақида сўзлаб берилди. Кейинги 3 йилда илмий ишларни молиялаштириш 3,5 баробар ортади.

Вазирлик 7 йил давомида талабалар ва магистратура талабалари стипендияларини босқичма-босқич ошириб, талабалар турар жойида ҳар йили 10 мингта янги ўрин очишни режалаштирмоқда.

Саясат Нурбекнинг айтишича, 15 та ҳудудий ва 5 та педагогика олий ўқув юртлари негизида фанни бошқаришнинг янги моделини жорий этиш ва академик устувор марказларни ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев олий таълим олиш имкониятини ошириш ва университет инфратузилмасини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, у яқин келажакда фанни бошқаришнинг янги моделига ўтиш зарурлигини айтди.

Сўнгги хабарлар
telegram