08:54, 10 Апрель 2023 | GMT +6
Қозоғистонда икки мингга яқин одам коронавирусдан даволанмоқда
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда икки мингга яқин киши коронавирусдан даволанмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
«10 апрель ҳолатига кўра, 1911 киши КВИ (-1733+ ва 178 КВИ-) дан даволанишни давом эттирмоқда. Улардан: 178 нафар бемор шифохоналарда, 1733 нафар бемор амбулатория даражасида даволанмоқда.
КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида: 3 нафар бемор оғир аҳволда», - дейилади ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.