Қозоғистонда хорижий автомобилларни қонунийлаштириш хизмати ишга туширилди

None
ASTANA. Kazinform – eGov.kz портали ва eGov Mobile мобил иловасида хориждан олиб келинган автотранспорт воситаларини қонунийлаштириш хизмати ишга туширилди, дея хабар беради Kazinform «Миллий ахборот технологиялари» АЖга таяниб.

Хизмат жисмоний шахслар учун 2023 йил 23 январдан 1 июлгача амал қилади.

ҚР Ҳукуматининг 2023 йил 11 январдаги 13-сонли қарорига асосан, Қозоғистон фуқаролари Қозоғистон Республикасига 2022 йил 1 сентабргача олиб келинган автомобилларни eGov.kz порталининг «Автомобилни қонунийлаштириш бўйича текширув» номли янги хизмат орқали қонунийлаштириши мумкин. Янги хизмат фақат электрон ариза учун мўлжалланган.

Сўнгги хабарлар
telegram