Қозоғистонда ҳаво совийди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг шимолий ярмидаги об-ҳаво шимоли-ғарбий циклон билан белгиланади. Натижада ёмғир ёғади, айрим ҳудудларда момақалдироқ бўлиши мумкин.

28-29 сентябрь кунлари ёмғир қорга айланиши мумкин. Мамлакатнинг жанубий ярмида эса жанубий циклон туфайли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Республика бўйлаб шамол тезлиги кучаяди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
28 сентябрдан бошлаб совуқ антициклон кириб келиши билан шимолий ҳудудларда, кейин эса республиканинг жанубий қисмига ўтиши муносабати билан аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати пасаяди.
Ҳарорат фони қуйидагича прогноз қилинади:
мамлакат ғарбида кечаси +3…+8 °С илиқ, кундузи аста-секин +10…+18 дан +13…+22 °С гача кўтарилади;
жануби-ғарбда: кечаси +10…+15 °С дан +7…+12 °С гача пасаяди, кундузи +13…+18 дан +18…+23 °С гача кўтарилади;
шимоли-ғарб ва шимолда: кечаси +3…+13 °С дан –1…–6 °С гача, кундузи +10…+15 °С дан +3…+10 °С гача пасаяди;
Павлодар вилояти ва марказда: кечаси +5…+15 °С дан +2…+7 °С гача, кундузи +22…+28 °С дан +7…+18 °С гача пасаяди;
шарқда: кечаси +2…+10 °С дан +7…+15 °С гача ўзгариб туради, кундузи +25…+30 °С дан +20…+25 °С гача пасаяди, ҳудуд шимолида +10…+15 °С;
жанубда: кечаси +9…+18 °С дан +5…+13 °С гача, кундузи +22…+32 °С дан +15…+28 °С гача пасаяди;
Жануби-шарқда: кечаси +10…+15 °C, тоғли туманларда 0…+5 °C, кундузи +23…+30 °C, тоғолди ҳудудларда +15…+20 °C бўлиши кутилмоқда.