Қозоғистонда фуқароларни поликлиникаларда рўйхатдан ўтказиш қоидалари ўзгарди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда аҳолини поликлиникаларда рўйхатдан ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири 2020 йил 13 ноябрдаги «Бирламчи тиббий ёрдам кўрсатадиган соғлиқни сақлаш ташкилотларида шахсларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритди.

Жисмоний шахсларни поликлиникада рўйхатдан ўтказиш уларга шахсий идентификация рақами орқали БТЁКМ (бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган миқдори) ва МИТС тизимида (мажбурий ижтимоий тиббий суғурта) бирламчи тиббий ёрдамни олиш имконини беради.

Ҳужжатга мувофиқ, фуқароларга бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми доирасида кўрсатиладиган бирламчи тиббий ёрдам шартнома асосида мамлакат фуқароларига, шунингдек, ватандошларга, қочқинларга, чет элликларга ва Қозоғистонда доимий яшовчи фуқароларга кўрсатилади.

«Жисмоний шахс поликлиникада ёки тиббий марказда рўйхатдан ўтганида, у илгари тиббий хизмат олган муассасадан автоматик равишда чиқариб юборилади», - дейилади буйруқда.

Шунингдек, фуқароларни поликлиникада рўйхатдан ўтказиш доимий ва вақтинчалик манзилда амалга оширилади. Фуқарога эса поликлиникани танлаш имконияти берилади.

Шунингдек, фуқаролар «Электрон ҳукумат» веб-портали орқали клиникага мурожаат қилишлари ва ўзларини рўйхатдан ўтказишлари мумкин. Полилиника фуқаролар ҳақидаги шахсий маълумотларни тегишли давлат ахборот тизимидан олади.


Сўнгги хабарлар
telegram