Қозоғистонда фермерларни молиялаштириш кўпайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда форвард харидлари ҳажми икки баравар ошди. Бу ҳақда Парламент ялпи мажилисида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маълумки, сўнгги пайтларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун товар ва материаллар таннархи бир неча баробар қимматлашган. Шу муносабат билан баҳорги дала ва ўрим-йиғим ишларини молиялаштиришни қўшимча 70 миллиард тенгега ошириш ва бюджет кредитларининг умумий ҳажмини 140 миллиард тенгега етказиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Озиқ-овқат контракт корпорациясига форвард харидлар дастури орқали 80 миллиард тенге миқдорида имтиёзли кредит ажратилган. Шу билан бирга, жорий йилда форвард харидлари ҳажми икки баравар ошди», - деди Е. Қарашўкеев.

Шунингдек, у 1 апрел ҳолатига кўра «Кен дала» дастури доирасида 63,1 миллиард тенге миқдорида аризалар молиялаштирилганини маълум қилди. Бундан ташқари, Озиқ-овқат контракт корпорацияси томонидан 57,2 миллиард тенге миқдорида аризалар молиялаштирилди.

Бундан ташқари, 200 минг тонна ем-хашак захирасини шакллантириш учун форвард харидлари учун 20 миллиард тенге ажратиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ҳокимликларнинг маълумотларига кўра, 2022 йилда умумий экин майдони 23,1 миллион гектарни ташкил этади, бу 2021 йилга нисбатан 125 минг гектарга кўпдир.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар