Қозоғистонда фавқулодда вазият 11 май куни тугаши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Агар вазият ёмонлашмаса, фавқулодда вазият режими 11 май куни якунланади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Парламент Сенати мажлисида маълум қилди, дея хабар беради «Казинформ».

«Ўз вақтида кўрилган чоралар туфайли биз коронавирус эпидемияси тарқалишининг олдини олдик. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва халқаро экспертлар томонидан юқори баҳоланди. Пандемия мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу муносабат билан, Ҳукумат фуқаролар, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватламоқда. Бюджетдан катта маблағ ажратилди. Даромадларини йўқотган одамларга молиявий ёрдам кўрсатилмоқда. Буларнинг барчаси аҳолининг турмуш даражасини пасайтирмаслик учун амалга оширилади. Кўрилаётган чоралар ўз самарасини бермоқда. Агар вазият ёмонлашмаса, фавқулодда ҳолат 11 май куни тугайди. Аммо карантин режими билан боғлиқ тадбирлар давом этади. Бу аҳоли хавфсизлиги учун жуда муҳимдир», - деди Президент.


Сўнгги хабарлар
telegram