Қозоғистонда эпидемиологик вазият барқарорлашмоқда

«Сўнгги бир ҳафта ичида COVID-19 инфекцияси ва ўлим ҳолатлари бўйича барқарорлашув тенденцияси кузатилди. Юқтириш даражаси кунига 1500-1600 кишини ташкил қилади. Беморларга уй шароитида тиббий ёрдам кўрсатиш учун 2 962 мобиль гуруҳлар ташкил этилди. Шу ойнинг охирига келиб бундай бригадалар сони 3,5 мингга етади. Клиникаларда колл-марказлар сони 16 фоизга ошди. Унинг ишига малакали маслаҳатчилар, ўрта тиббиёт ходимлари ва тиббиёт талабалари жалб қилинди. Ҳозирги кунда юқумли ва провизор стационарларида 1 958 та ўпкани сунъий шамоллатиш аппарати мавжуд. Ҳокимликлар билан биргаликда қўшимча 4 183 та аппарат сотиб олинмоқда. Уларнинг 3 105 таси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган. Бундан ташқари, 20 мингга яқин ётоқ жой билан таъминланади. Улардан 17 762 та тўшак кислород концентрати билан қопланган. Шундан 6237 таси ҳомийларнинг ёрдамида олиб келинди», - деди Алексей Цой Ҳукумат йиғилишида.