Қозоғистонда энг йирик экин майдони қаерда жойлашган
ASTANA. Kazinform — Бугунги кунга қадар 15,1 миллион гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерларига экин экилди.

“Энг катта экин майдони Ақмола вилоятига тўғри келади — 3706 минг гектар, Қостанай — 3292 минг гектар, Шимолий Қозоғистон — 2566 минг гектар, Павлодар — 1081 минг гектар, Қарағанди вилояти — 1032 минг гектар. Экинлар таркибида энг катта улушни бошоқли экинлар эгаллайди – 10,9 миллион гектар”, — дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарида.
Ем-хашак экинлари — 782,7 минг га, сабзавот — 116,2 минг га, картошка — 108,1 минг га, полиз экинлари — 84,1 минг га, мойли экинлар — 2747 минг га, пахта — 141,6 минг га, донли маккажўхори — 153,9 минг га, қанд лавлаги — 17,8 минг га, гуруч — 87 минг га.
1 119,8 минг тонна минерал ўғит сотиб олиш бўйича шартномалар тузилиб, шундан 976,9 минг тоннаси фермер хўжаликларига жўнатилди.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига 368,8 минг тонна дизель ёқилғиси ажратилиб, шундан 290,1 минг тоннаси ҳудудларга етказиб берилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги экиш кампаниясини мувофиқлаштириш ва баҳорги дала ишларини муваффақиятли якунлаш учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини зарур ресурслар билан таъминлашда қўллаб-қувватлашни давом эттирмоқда.