Қозоғистонда энг яхши шифокорларга 1000 БҲМ миқдорида бир марталик тўлов берилади

Эслатиб ўтамиз, бугун парламентнинг умумий йиғилишида «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.
«Қонун лойиҳаси тиббиёт ходимларининг мавқеини ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва фахрий унвонлар билан таъминлашга қаратилган», — деди Ажар Ғиният.
Ҳужжат доирасида йилига бир марта ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичининг 1000 миқдорида бир марталик тўлов берилади ҳамда тиббиёт ходимининг алоҳида ютуқлари ва алоҳида меҳнати учун 3 та «Қозоғистонда хизмат кўрсатган шифокор» фахрий унвонлари тасдиқланади.
Бундан ташқари, «Касб аълочиси» республика кўрик-танлови ўтказилмоқда. Шу муносабат билан 17 нафар ғолибга 500 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи миқдорида бир марталик рағбатлантириш тўлови берилади.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов