Қозоғистонда энергетик ичимликларни ёшларга сотиш тақиқланади

Қозоғистонда 21 ёшгача бўлган ёшларга энергетик ичимликлар сотиш тақиқланади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда энергетик ичимликларни ёшларга сотиш тақиқланади
Фото: pixabay.com

“Соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш учун тиббий-санитария биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш муассасаларида 452 та соғлом турмуш тарзи кабинети, 4608 та соғломлаштириш мактаби, тамакига қарши курашиш кабинети, 157 та ёшлар соғломлаштириш марказлари фаолият кўрсатиб келяпти. Тамаки истеъмолини камайтириш мақсадида 2023 йил 1 январдан бошлаб тамаки маҳсулотларига акциз солиғи ставкалари оширилди. “Электрон истеъмол тизимлари (вейплар), ароматизаторлар ва улар учун суюқликлар муомаласини тўлиқ тақиқлаш тўғрисида”ги қонунга Мажилисда ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди. 21 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқлаш тўғрисидаги нормани муҳокама қилиш тартиби давом этмоқда”, - деди вазир.

Жорий йилда “Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш” миллий пилот лойиҳаси амалга оширилаётгани таъкидланди. Лойиҳа доирасида 2025 йил охиригача 655 та тиббий-санитария биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш муассасаси фойдаланишга топширилади.

“32 замонавий кўп тармоқли ҳудудий марказий шифохона ташкил этилади. Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизими учун 1100 нафар тиббиёт ходими тайёрланади. Қишлоқларда бориш қийинлиги муаммоси ҳал қилинади. Бундан ташқари, сўнгги йилларда 250 та биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш муассасалари қурилди”, - деди Ажар Ғиният.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар